Митинг иштиркочилари “Оқ уй” томон ҳаракат қилишди.
Бундан аввал норозилик намойиши иштирокчиларидан бири Рита Карасартова тўпланганларга қарата баёнот бериб, ўз обрўсини тўкиб қўйган судьяларнинг рўйхати президентга юборилишини маълум қилди. «Қандай принциплар бўйича рўйхат туздик? Рўйхатга ўтган йили ОАВларни таъқиб қилган, ноҳақ хукм чиқарган судьялар киритилди. Биз рўйхатни президентга юборамиз ва уларни мансабларда ушлаб турмасликни талаб қиламиз. Шунингдек, биз, сиёсий буюртмаларни бажарган ва ҳозир Олий суд судьяси лавозимга даъвогарлик қилаётган судьялар рўйҳатини ҳам берамиз. Шундан кейин, президент Хавфсизлик Кенгаши мажлисида берган ваъдаларига амал қилиши ёки қилмаслиги аниқ бўлади. Кутиб туришга вақтимиз йўқ», - деди Карасартова.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 8 февраль куни Хавфсизлик Кенгаши мажлисида чиқиш қилар экан, судьялар иши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. «Кўплаб фуқаролар узоқ вақт давомида судларда адолат қарор топишини кутиб турибди, кўп ҳолларда судлар атайлаб жараённи чўзмоқда. Айримлар ҳукм ўқилишини кутиб, ойлар, ҳатто йиллаб СИЗОда ушлаб турилибди. Нафақат уларнинг ўзлари, балки оила аъзолари ҳам қийналиб кетишди. Судлар ё ҳукм чиқариши керак, ё қонун доирасида оқлашлари лозим. Инсон тақдирга бефарқ бўлиш - кечириб бўлмайдиган холатдир, бу каби ишларни қилаётганлар жазога тортилиши керак!», - деган эди президент.
Бугунги норозилик намойиши ташкилотчилари судьяларнинг касб байрамлари муносабати билан митинг ўтказишди. Акция ўтгазилган жой милиция томонидан қуршаб олинди.
Бугун, 5 март куни, президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг Суд тизими ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригининг матнини эълон қилди. «Мамлакатга фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли муҳофаза қиладиган, мустақил, адолатли, ва қонунларни ҳурмат қилувчи суд хокимияти керак. Суд ислоҳотларининг стратегик мақсади барча талабларга жавоб берадиган адолатли суд тизимни яратишдан иборат», - дейилади табрик матнида.