Ссылки доступа

Назарбоев парламентда жамиятда бирдамликни мустаҳкамлашга чақирди


Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат парламентининг ҳар икки палатаси қўшма мажлисини очди. У жамиятдаги бирдамликни мустаҳкамлашга чақирди ва бир қатор ижтимоий ташаббусларни эълон қилди.

«Жамиятимизда ижтимоий бирдамликни бундан кейин ҳам янада мустаҳкамлаш, уни кенг қамровли ижтимоий лойиҳалар орқали амалга ошириш учун аниқ ҳаракат қилиш вақти келди», — деди Назарбоев.

Давлат раҳбари ўз сўзида президент лавозимида ишини давом эттириш ниятида эканлигини билдирди. «Халқимиз эртанги кунига ишонч билан қараши йўлида ишладим, ишлаяпман ва ишлашда давом этаман», — дея баёнот берди Назарбоев, ҳамда бўлиб ўтган ҳамма сайловлар халқ ўзини қўллаб-қувватлаётганидан гувоҳлик бераётганини таъкидлади.

Назарбоевнинг бу нутқига унинг аввалги - “парламент ва ҳукумат ўз фаолиятини давлат тилида юритиши керак”, деган баёноти сабаб бўлди. Бу баёнотдан сўнг айрим расмий шахслар президентнинг сўзлари нотўғри талқин қилинаётгани ва рус тили учун ташвишга тушишнинг ҳожати йўқлиги ҳақида маълум қилишди.

XS
SM
MD
LG