Ссылки доступа

Журналист Бобомурод Абдуллаев устидан суд 7 мартга қолдирилди


Журналист Бобомурод Абдуллаев.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ шунингдек тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëров устидан 5 март куни ўтказилиши режаланган маҳкама жараëни 7 мартга қолдирилди.

Бу ҳақда маълум қилган тошкентлик мустақил журналист Абдураҳмон Ташановга кўра, суднинг кечиктирилиши сабаби номаълум.

Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислигида ўтадиган Бобомурод Абдуллаев ва унинг шериклари сифатида кўрилаётган яна уч киши устидан илк маҳкама 7 март кунига қолдирилган.

5 март куни суд биноси олдига журналист иши бўйича маҳкамада иштирок этиш мақсадида унинг адвокатлари, ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва мухолифат фаоллари йиғилган.

Журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича (Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш) айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 44 ёшли тошкентлик мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев шу йил сентябрь ойининг охирида МХХ ходимлари томонидан ушланган эди.

Суднинг ажримига кўра, "Абдуллаев “Ўзбекистон Халқ ҳаракати” функционери сифатида шу ҳаракат раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг кўрсатмаси билан 2011 йилдан буён Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан Интернетда мавжуд конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган материалларни тарқатиш билан шуғулланиб келган". Бобомурод Абдуллаев тергов давомида Муҳаммад Солиҳнинг кўрсатмаси билан мақолалар ёзганини тан олди

Блогер ва иқтисодиёт фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган Ҳаёт Насриддинов октябрь ойида МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинган.У турли молиячи ва иқтисодчи сифатида турли ташкилотларда ишлаган, банк иши бўйича кўплаб мақолалар ёзган. 2018 йил январида уни Сахаров номидаги “Жасорат учун” ордени билан мукофотладилар.

XS
SM
MD
LG