Ссылки доступа

Бишкекда ФВВ ходимлари иш ҳақи оширилишини талаб қилишди


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бишкек шаҳар бошқармасининг 50 дан ортиқ ходими иш ҳақи оширилишин талаб қилди.

ҚР ФВВ Ёнғинга қарши кураш давлат хизматининг ходими хабар қилишича, улар уч ойдан бери олмаётган, зарарли меҳнат шароитлари учун устама қирқилганлигидан норози.

Бу ахборотни ФВВ матбуот котиби Элмира Шарипова тасдиқлади.Унинг сўзларига қараганда, ходимлар митингга чиқишмади, балки раҳбариятдан маълумот олиш учун келишди. Уларни фавқулодда вазиятлар вазири Қубатбек Бўронов қабул қилди ва кўтарилган масалаларни улар билан муҳокама қилди. Раҳбарият устамалар ҳақидаги нормалар қонунчиликка тўғри келмаслигини тушунтирди, шунингдек, уларнинг талабини ўрганиб чиқишга топшириқ берди.

ФВВ маълумотларига қараганда, ФВВ ходимлари лавозимига кўра 8 минг сом ($117)дан ортиқ ойлик олишади ва бунга турли устамалар қўшилади.

XS
SM
MD
LG