Ссылки доступа

Туркманистон шимолида ногиронлардан пластик карталарга ўтиш талаб қилинмоқда


Дашўғузда ногиронлик учун нафақалар бундан кейин пластик карталарга ўтқазиш орқали берилади. Минтақадаги “Озодлик” манбасининг айтишича, тегишли эълон Сапармурад Ниёзов номли туманнинг аҳоли пунктларига жойлаштирилди.

"Ногиронларга нафақа бериш кассаларига пластик карталарга ўтиш мажбурийлиги борасида эълон осилган. Бунинг сабаблари борасида қизиққанимда, менга ҳар 10та фермер хўжаликлари бирлашмасида бир нафар кассир ишлаши, қолганлари қисқартирилгани ҳақида айтишди", - дея хабар беради “Озодлик” радиосининг мамлакат шимолидаги манбаси.

Айни дамда Туркманистонда ойлик маошлар, пенсия, стипендия ва нафақалар ва шунингдек пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосили учун давлат томонидан фермерларга тўланадиган ҳақлар тўлалигича нақд пулсиз шаклга ўтган.

Шу билан бирга мамлакат аҳолиси пластик карталарга ўтган пулларни нақдлаштиришда бир қатор мураккабликлар билан тўқнаш келган. Масалан, январ ойида пластик картлар фойдаланувчилари банкоматларда пулларни нақдалаштираётганларида бир вақтнинг ўзида атиги 200 манатдан ортиқ бўлмаган пулларни олишлари мумкинлигини билишди. Банкоматларда 10 манатлик пуллар бўлгани сабаб 1000 манат олмоқчи бўлганлар бир неча бор ечиш амалиётини қайтаришлари керак бўлади. Бу ўз навбатида бошқа бир муаммони - аппаратларда етарлича пул бўлмаслигини намоён қилди.

Минтақаларда пул ечиш масаласида чекловлардан ташқари, банкоматларда пул бўлмайди. Шунингдек, аҳоли банкоматлардан фойдаланишда чекловлар билан тўқнаш келади, вилоятларда банкоматлар асосан шаҳар ва йирик аҳоли пунктларида жойлашган.

"Одамлар тунда келишади ва банкоматлар олдида қоровуллик қилишади. Ҳатто банкоматларда пуллар пайдо бўлса, кун мобайнида бир киши 150 манатдан ортиқ пул еча олмайди", - дейди “Озодлик”ка ўз номини ошкор қилишни истамаган маҳалий аҳоли вакили.

Туркманистон МБ ўрнатган расмий қоидаларга кўра, пул маблағларини нақдалаштиришда пойтахтда бир кунда 1000 манат, вилоятларда 300 манат ечиш мумкин. (Давлат курси бўйича 3.5 манат - 1 АҚШ доллари - муҳ.) Мамлакатда товар ва хизматлар учун нақдсиз ҳақ тўлаш ривожланмаган.

XS
SM
MD
LG