Ссылки доступа

Остона суди вазир ўринбосари Садибековнинг ҳибсга олинишига санкция берди


Остона суди коррупцияда гумон қилинаётган Қозоғистон энергетика вазирининг ўринбосари Ғани Садибековнинг ҳибсга олинишига санкция берди, дея хабар беради маҳаллий ахборот агентликлари Остона шаҳар судига таяниб.

Садибеков “маҳаллий пудрат ташкилотлари билан тил бириктирган ҳолда” Шучинск-Боровский курот зонасидаги кўлни тозалашга мўлжалланган бир миллиард тенге ($3 млн)га яқин бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.

Эҳтиёт чораси сифатида Садибековни икки ой муддатда ҳибсда ушлаб туриш борасида 2 март куни Остона шаҳридаги Олмаота туманидаги 2-сонли суд санкция берди, дея хабар беради Остона суди матбуот хизмати.

Ўтган ҳафтада аксилкоррупция хизмати бюджет маблағларини ўзлаштиришда гумон қилинган Энергетика вазирлигининг чиқиндиларни бошқариш департаменти раҳбари Жан Нурбеков ҳам ҳибсга олинганини маълум қилди. Матбуот хизматининг хабар қилишича, 3 март куни суд уни икки ой муддатга ҳибсда ушлаб туриш масаласида санкция берган.

Пулларни ўзлаштириш гумони билан “Аймоқ” пудрат ташкилоти раҳбари Д.Дуанбек ҳам қўлга олинди. Суднинг хабар қилишича, пудрат ташкилотининг икки вакили — Серикбай Жумалинов ва Бекзат Кадирберлинларга нисбатан ҳам эхтиёт чораси кўриш борасида санкция берилган.

XS
SM
MD
LG