Ссылки доступа

Собиқ Бош прокурор Қодиров устидан ярим миллиард долларлик даъво аризаси берилди (аудио)


Ўзбекистон Жиноят Кодексининг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб¸ ҳибсда қолаëтган собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров ва унинг оиласига қарашли экани айтилаëтган Тошкентдаги бизнес тизимларида Бош прокуратура махсус гуруҳи кенг қамровли тафтиш ўтказмоқда; уларга тегишли мол-мулк хатланмоқда.

Бораëтган тергов амалиëтлари давомида ҳозирга қадар собиқ Бош прокурордан жабр кўрганлардан умум қиммати ярим миллиард АҚШ долларига тенг даъво аризалари олинган. Қодиров иши доирасида Инфинбанк¸ Flagman савдо тармоғи ва Давлат божхона қўмитасида текширув бормоқда.

Манбаларга кўра¸ текширувлар жараëнида Қодировларга оид экани айтиладиган Flagman савдо тармоғи бошқарувчиси¸ давлат омборхоналарини ноқонуний равишда Қодировлар бизнесига бериб қўйганликда айбланаëтган божхона қўмитаси мулозими ҳибсга олинган¸ унинг пулларини "ювиб берганликда гумонланаëтган" Инфинбанк эгаси эса сўроқ қилинмоқда.

Ўзбекистон банк тизимида ишловчи мулозимнинг билдиришича¸ Тошкентдаги Инфинбанк “эгаси” Фарҳод Мамажонов собиқ прокурор Рашид Қодиров “пулини ювганликда” гумон қилинмоқда. Фарҳод Мамажонов қўлида ишлаб¸ унинг ишларидан бевосита хабари борлигини иддао қилган тадбиркорнинг Озодликка айтишича¸ Инфинбанк собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров пул маблағларини айлантириш билан шуғулланиб келган. Унга кўра¸ Фарҳод Мамажонов Инфинбанк 2007 йилда ташкил этилган вақтдан бошлаб унинг норасмий эгасидир.

Бир-биридан мустақил Тошкент мулозимларига кўра¸ тергов давомида Фарҳод Мамажонов Инфинбанк орқали “Қодиров ўғирлаган пулларни давлатга қайтаришга “мажбурланган. Инфинбанк собиқ ходимининг айтишича¸ бу пуллар Дубай ва Рига банклари орқали Швейцариядаги ҳисобларга ўтказилган.

ИИВ тизимида ишлайдиган мулозимнинг 3 март куни билдиришича¸ Қодировга “ совға ëки пора беришга мажбур бўлган” тадбиркорлардан шу кунларда Бош прокуратура терговчилари даъво аризалари ëздириб олмоқда. Мулозимнинг ўз тасарруфидаги маълумотларга таяниб иддао қилишича¸ даъво аризаларида кўрсатилган сумма ярим миллиард долларга яқинлашган.

– Даъво аризасидаги сумма қайтарилишини кафолатлаш мақсадида Қодиров устидан Жиноят Кодексининг 165 ("Товламачилик"), 205 ("Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш"), 210-моддалари ("Пора олиш") билан жиноят иши қўзғатилган. Қодировлар оиласига тегишли мол-мулк хатланмоқда¸" деди бу мулозим. Хатланган мулк орасида Қодировга қарашли ҳовли ва автомобиллар борлиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG