«Сиз яхши биласизки, халқаро террорчилик ташкилоти Сурия ва Ироқда мағлубиятга учради. Маълум бўлишича, жангарилар ва уларнинг оила аъзолари минтақа бўйлаб тарқалиб кетди, жумладан улар ўз ватанларига ҳам жўнаб кетишди», — дея баёнот берди Билисбеков ҳукумат мажлисида ҳисобот билан чиқар экан. Бу ҳақда маҳаллий ахборот агентликлари хабар тарқатди.
«Масалан, айни дамда Қозоғистонга 125 нафар фуқаро қайтди, уларнинг 57 нафари судланди. Қолганлари назоратга олинган», — деди Билисбеков.
Бу фуқаролар қайси минтақалардан қайтагани ҳозирча аниқ эмас. Билисбековнинг айтишича, ҳибсга олинганлар билан «профилактик ишлар олиб борилмоқда ва реабилитация ишлари давом эттирилмоқда». Шу билан бирга Билисбеков мамлакатда бундан кейин ҳам “терроризм ва диний экстремизга қарши тизимли ишлар”амалга оширилишни таъкидлаб ўтди.
Ўтган йили мағлубиятга учраган ИД гуруҳи ўзи эгаллаб олган ҳудудларнинг катта қисмидан маҳрум бўлди. ИД ўз ҳукмронлигининг авж нуқтаси бўлмиш 2015 йилда Сурия ва Ироқ ҳудудларининг учдан бир қисмини назорат қиларди. 2017 йилнинг ноябрида махсус самолёт билан Чеченистонга “қайноқ нуқталар”дан ўнлаб фуқаролар, жумладан Марказий Осиё мамлакатларининг фуқаролари олиб келингани маълум қилинган эди.