Ссылки доступа

Трампнинг собиқ маслаҳатчиси “Россия иши бўйича” ҳамкорлик қилишдан воз кечди


Russia -- Federal Bureau of Investigation(FBI)Director Robert Mueller testifies during a hearing of the Senate Appropriations Committee's Commerce, Justice, Science, and Related Agencies Subcommittee on Capitol Hill May 16, 2013

Дональд Трампнинг сайловолди штаби собиқ маслаҳатчиси Сэм Нанберг баёнот бериб, Россиянинг Америка сайловларига эҳтимолий аралашуви иши бўйича кўрсатма бериш нияти йўқлигини айтди. Бу ҳақда у MSNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Нанберг баёнот бериб, Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчилариСтив Бэннон ва Роджер Стоун билан электрон ёзишмаларни қайта кўриб чиқиш учун ортиқча 80 соат сарфлаш ниятида эмаслигини билдирди. Ўз интервьюсидаНанберг махсус прокурор Роберт Мюллерга кўрсатма бериш учун чақирилишини “мутлоқо кулгули” дея атади ва Трампнинг Россия билан тил бириктиргани борасидаги гумонларни кескин рад қилди.

Бундан аввал маълум қилинишича, Роберт Мюллер мамлакат президенти Дональд Трамп ва унинг маслаҳатчиларидан 2015 йилдан кейинги мактуб ва ҳужжатларни сўраган.

АҚШда Россиянинг АҚШдаги президентилик сайловларига эҳтимолий аралашуви тергов қилинмоқда. Махсус прокурор Мюллер Трамп штаби Кремль билан Трампнинг Демократик партиядан рақиби бўлмиш Хиллари Клинтон мавқеини кучсизлантириш мақсадида тил бириктирганини ўрганмоқда. Мюллер Трампнинг бир нечта ёрдамчиси ва 13 нафар Россия фуқаросига айблов эълон қилди. Москва 2016 йилги АҚШдаги сайловларга аралашганини инкор қилмоқда.

Сэм Нанберг 2011 йилда Трамп билан ишлай бошлади, ўшанда у бизнес билан шуғулланарди, шу тариқа у Трампнинг биринчи сиёсий маслаҳатчиларидан бўлди. Бироқ у 2015 йилда сайловолди кампанияси авж пардасига чиқаётган бир вақтда Трампнинг сайловолди штаби таркибидан чиқди.

XS
SM
MD
LG