Ссылки доступа

Ислом бирдамлик жамғармаси таълим лойиҳалари учун Қирғизистонга $100 минг кредит ажратади


ҚРнинг Саудия Арабистонидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдулатиф Жумабоев Ислом бирдамлик жамғармасини (ИБЖ) ижрочи директори Иброҳим бин Абдулло ал Ҳузаймий билан учрашди. Бу ҳақда ҚР ташқи ишлар вазирлиги хабар қилмоқда.

Унинг маълумотларига қараганда, томонлар таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини, жумладан ҚРда таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга грантлар ажратиш тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар. «Ал Ҳузаймий ИБФ раҳбарияти жорий йилда Қирғизистонга 100 минг доллар миқдорида грант ажратишга қарор қилганини билдирди», - дейилади хабарда.

Ислом бирдамлик жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги қарор 2005 йилда, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари учинчи саммитида қабул қилинган эди. Жамғарма Ислом тараққиёт банки доирасида, қашшоқлик миқёсларини қисқартириш, аъзо мамлакатларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, саводсизликни қисқартириш ва касалликлар ҳамда эпидемияларни, айниқса, безгак, сил ва ОИВ/ОИТСни тугатиш мақсадларида тузилган.

ИБФ олдин ҳам Қирғизистонга кредитлар ажратган ва бепул ёрдам кўрсатганди.

XS
SM
MD
LG