Мудофаа вазирлиги ҳозирча ўлганларнинг исми ва унвонларини ошкор қилмаяпти. Mash телеграм-каналининг маълумотларига қараганда, Ан-26 Россия ҳаво-космик кучларининг 6-армияси ихтиёрига берилган, Сурияга хизмат сафарига жўнатилган ва иккита оралиқ қўнишлар билан Алепподан Хмеймимга учаётган эди. Унинг бортида ҳарбий бўлмаган фуқаро шахслар ҳам бор эди.
"Янгиланган маълумотларга кўра, Хмеймим аэродромига қўниш вақтида ҳалокатга учраган Ан-26 самолётида 33 нафар йўловчи ва 6 экипаж аъзолари бўлган", дейилади вазирлик хабарида.
Самолёт бортидагиларнинг барчаси рус ҳарбийлари бўлганлиги айтилади.
Россиянинг Тергов қўмитаси Суриядаги "Ан-26" ҳалокати бўйича жиноий иш қўзғагани ҳақида аввал хабар қилинган.
2018 йил февраль ойи бошида, Идлиб музофотида, Россиянинг Су-25 штурмчи самолёти уриб туширилганди. Учувчи Роман Филипов катапультацияни амалга оширган, лекин ер устидаги жангда ҳалок бўлганди.