Ссылки доступа

Ўзбекистон ҳукумати 17 йилга қамалган тожик чўпонини амнистияга чиқаради


Ўзбекистонда 17 йил муддатга қамоққа ҳукм қилинган Панжикент туманида истиқомат қилувчи фуқаро қариндошларига қўшни давлат уни авф қилганини ва Наврўз байрами кунларида уйга қайтишини маълум қилди.

Панжикент туманидаги Фароб жамоатида истиқомат қилувчи Сулаймон Бўриев 2013 йилда давлат чегарасидан ноқонуний ўтгани боис 17 йил қамоққа ҳукм қилинган эди. Кўп ўтмай суд муддатни етти йилга қисқартирди.

Сулаймон Бўриевнинг онаси Норчучук Эшмуродованинг 6 март куни маълум қилишича, сўнгги кунларда ўғли уч марта қўнғироқ қилган. «У кеча кечқурун ҳам қўнғироқ қилди. Навоийдаги қамоқхонадан колонияга ўтказилганини айтди. Ҳозир у ойна заводида ишламоқда», - дейди Норчучук Эшмуродова.

Сулаймоннинг отаси Мардон Бўриевнинг айтишича, ўғли яна уч йил қамоқда ўтириши керак эди, бироқ Ўзбекистон ҳукумати Наврўз байрами арафасида уни озод қилишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, уч йил муқаддам Норчучук Эшмуродова қийинчиликлар билан хорижий паспорт ва Ўзбекистонга виза олиб ўғли билан учрашишга муваффақ бўлган эди. «Ўғлим 28 кун ушлаб турилган Қаршидаги СИЗОда зўравонликлар ва қийноқлар ҳақида айтиб берд и– терговчилар у Тожикистон махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилганини тан олишини талаб қилишган», - деган эди Норчучук Эшмуродова.

XS
SM
MD
LG