Ссылки доступа

Путин хориж разведкасининг 400 агенти фош этилганини билдирди


Владимир Путин махсус хизматлардан хорижий разведкаларнинг сиёсий, иқтисодий ва мудоффа аҳамиятига эга маълумотларни олишларига бўлган уринишларини олдини олишни талаб қилди.

Давлат раҳбари 6 март куни ФХХ ҳайъатида чиқиш қилар экан, сўнгги йилларда хорижий разведкачилар анча фаоллашиб қолганини таъкидлади.

Путиннинг сўзларига қараганда, улар замонавий агентура методлари ва разведка техникасидан фойдаланмоқда.

Россия президентнинг таъкидлашича, биргина ўтган йилнинг ўзида хорижий разведканинг 72 нафар кадрдаги ходими ва хориж махсус хизматларининг 397 нафар агенти фош қилинган ва фаолиятига барҳам берилди.

Бундан аввал Владимир Путин ФХХ ходимларини Россиянинг энг замонавий қуроли яратилишидаги сирларни сақлашдаги хизматларини мақтади. Бу қурол ҳақида Владимир Путин ўтган ҳафта Федерал йиғинга қилган мурожаатида маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG