Ссылки доступа

Остона «экстремизмга қарши кураш»га 270 миллиард тенге ажратади


Қозоғистон расмийлари яқин беш йил мобайнида экстремизм ва терроризмга қарши кураш мақсадида 270 миллиард тенге (840 миллион доллардан кўпроқ) ажратишни режалаштирмоқда.

Бу рақамни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси(МХҚ) раисининг ўринбосариНурғали Билисбеков 6 март куни Остонада бўлиб ўтган ҳукуматнинг 2018-2022 йилларга мўлжалланган “диний экстремизм ва терроризмга қарши” чора-тадбирлар давлат дастури лойиҳаси тақдимотида келтирди.

Расмиий ахборот агентликларининг маълум қилишича, Билисбеков ҳукумат мажлисида дастур “радикал қарашлар тарқатувчиларига, шунингдек, экстремистик кўринишдаги зўравонликларга ва терорризмга қарши қаратилаганлиги” борасида баёнот берган.

Билисбековнинг айтишича, дастур бўйича 80та чора-тадбирларни, жумладан “махсус характердаги” тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Қозоғистон махсус хизмати раҳбари ўринбосарининг сўзларига қараганда, яқин беш йил мобайнида 270 миллиард тенгедан ортиқ маблағ, жумладан республика бюджетидан — 209,3 миллиард тенге, маҳаллий бюджетлардан — 6,7 миллиард тенга ажратиш назарда тутилмоқда.

«Маблағлар махсус ва ҳуқуқ-тартибот идораларини замонавий техника, қурол ва бошқа янги қурилмалар билан таъминлашга, профилактик тадбирлар ўтказилишига, шунингдек ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларининг касб маҳоратларини юксалтиришга сарфланади», — дея баёнот берди Билисбеков.

XS
SM
MD
LG