Вазирлик томонидан қидирувга берилганлар рўйхатига киритилган собиқ Бош прокурорнинг 39 яшар ўғли Қодиров Алишербек Рашитович¸ Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) ва 168-моддасида (Фирибгарлик) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.
ИИВ тизимида ишлайдиган мулозим 6 март куни Алишер Қодировнинг отаси ҳибсга олинишидан 10 кунча олдин (Рашитжон Қодиров 22 февраль¸ Бош прокуратура баëнотига кўра¸ 23 февраль куни ушланган - таҳр.) Москвага қочиб кетганини билдирди.
Бу мулозимга кўра¸ Рашитжон Қодиров устидан очилган жиноий ишни олиб бораëтган терговчилар қочувдаги Алишер Қодиров билан WhatsApp тармоғи воситасида музокара олиб бормоқда.
Қодиров иши тафсилотларидан яхши хабардор мулозимга кўра¸ бу музокаралар натижасида Алишер Қодиров “отаси ўғирлаган” дея даъво аризасида кўрсатилган ярим миллард долларнинг 20 миллионлик қисмини Инфинбанк орқали давлатга қайтарган.
– Алишер Қодиров Москвада. ЕИ визасини олишга ҳаракат қилаяпти. У¸ эпласа¸ Буюк Британиядан бошпана олмоқчи¸ дейди шахси сир қолишини сўраган ўзбекистонлик тадбиркор.