Тожикистонда фаолияти тақиқланган ислом партиясининг собиқ аъзоси ўтган йили ҳибсга олинганидан кейин Сўғд вилояти ИИББ ходимлари томонидан сўроқ қилинганидан сўнг ўз жонига қасд қилган эди.
Вилоят милициясидаги манбаларнинг таъкидлашларича, тергов доирасида ИИББнинг ики нафар ходими сўроқ қилинди. Комилнинг отаси Мурод Хўжаназаровнинг 6 март куни айтишича, жиноий ишга “махфий” грифи қўйилгани боис тафсилотлар ҳақида батафсил маълумот бера олмайди. Бироқ, унинг унинг айтишича, жасад эксгумацияси қилинганида Комил калтаклангани маълум бўлди.
Ашт туман суди ходими Мурод Хўжаназаровнинг сўзларига қараганда, адвокат хизматидан воз кечган, вазият тақозо қилгудек бўлса, юрист сифатида ўзи ўғлининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Унинг айтишича, Комил оилада иккинчи ўғил бўлгани учун, унинг ўлими катта йўқотиш бўлди. «Мен ҳамон ўзимга келганимча йўқ, ўғлини йўқотган оталаргина менинг ҳолатимни тушуниши мумкин», - дейди Мурод Хўжаназаров.
31-ёшли Комил Хўжаназаров ўтган йилнинг ёзида мамлакатда фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партиясининг 15 кишилик гуруҳи таркибида қўлга олинган эди. Орадан кўп ўтмай у қўйиб юборилди. Бироқ, 28 август куни, Сўғд вилояти ИИББ томонидан такрорий сўроққа тутилишидан бир кун аввал Комил Хўжаназаров ўз жонига қасд қилди. Ўлимидан олдин у видеомурожаат қолдирди, унда милиция ходимлари томонидан қийноққа солингани маълум қилинган. Комилнинг айтишича, пул тўлаганидан сўнг милиция ходимлари қўйиб юборибди. Аштда истиқомат қилувчи фуқаронинг айтишича, ТИУП сафларига 2014 йилда кирган ва ислом партияси қонундан ташқари дея эълон қилинишидан бир неча ой муқаддам унинг сафларини тарк этган. "Милиция ходимлари менинг партиия сафларидан чиқишимни 2015 йил деб эмас, 2016 йил дея ўзгартириб қўйишлари билдан таҳдид қилишди, бу ўз навбатида менинг панжара ортида бир неча йил бўлишимни англатарди", - дейди Комил ўз видеомурожаатида.
Комил Хўжаназаровнинг видеомурожаати мавжудлигидан хабар топган терговчилар жасадни эксгумация қилишга қарор қилдилар. Ҳибсга олинган шахсга нисбатан қийноқ қўллаш бўйича жиноий иш қўзғатилди.