Ссылки доступа

Мадинадаги меҳмонхонада тожик тадбикори ва унинг оиласи ўлик ҳолда топилди


Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида тожикистонлик тадбиркор, 33 ёшли Бахтиёр Додохонов, унинг рафиқаси ҳамда 10 ва 12 ёшли икки ўғли ўлик ҳолда топилди.

Додохоновлар оиласи аъзолари қариндошларининг жасадлари 5 март куни топилгани, уларга эса бу ҳақда эртаси куни хабар беришганин айтишди.

Озоди радиосининг мухбири тадбикорнинг отаси, “Шарқи озод” нашриёт комплекси собиқ директори Манзурхон Додохоновнинг Душанбедаги маҳаллалардан бирида жойлашган уйида бўлди. Кечаги кундан бери бу ерга ўз ҳамдардлигини билдириш учун шу оиланинг қариндошлари ва яқинлари келиб-кетмоқда. Бахтиёр Додохонов ота-онасининг ёлғиз ўғли эди.

Қариндошлар орасида воқеанинг турли тахминлари – заҳарланишдан тортиб қотилликача бўлган фаразлар илгари сурилмоқда. Ҳозирги вақтда Тожикистон ва Саудия Арабистонининг тегишли тузилмаларидан расмий хабарлар келмади.

Бахтиёр Додохонов Тожикистонда таниқли тадбикор эди. Ўн кун олдин у оиласи билан бирга, ибодатчилар учун 21 кун давом этадиган кичик ҳаж(умра)ни амалга ошириш учун Мадинага жўнаб кетган эди. Уларнинг қўлида орқага қайтиш учун чипта бор эди.

XS
SM
MD
LG