Янги чекловчи чоралар ҳақидаги қарор 22 февралдаёқ қабул қилинган эди. Улар айнан қандай санкцияларни назарда тутганига Reuters аниқлик киритмаган.
АҚШ давлат департаментининг вакиласи Хизер Нойерт шу воқеа арафасида билдиришича, Вашингтондагилар Ким Чен Намнинг ўлдирилишига Шимолий Корея ҳукумати алоқадор, деган хулосага келишди. Жиноятни содир этиш учун улар VX кимёвий заҳарловчи моддасини қўллашган. "АҚШ қотиллик содир этиш учун кимёвий қуролдан фойдаланишни қоралайди. Бу кимёвий қуролларга қарши қаратилган халқаро нормаларга омма олдида ҳурматсизлик намоён қилиш бўлиб, у Шимолий Корея ҳукуматининг бемулоҳаза характерини яна бир кўрсатади", деб ёзди Нойерт, твиттерда.
Ким Чен Нам ўтган йили 14 февралда Куала-Лумпур аэропортида заҳарланган эди – унинг юзига бир лаҳзада таъсир қиладиган заҳар шимдирилган рўмолча отиб юборишди. Ким Чен Нам Шимолий Кореянинг собиқ етакчиси Ким Чен Ирнинг катта ўғли эди. Охирги йилларда у асосан чет элда яшади ва Пхеньян ҳукуматини ошкора танқид қилиб келди.