Ссылки доступа

Юнусобод имоми: Турк актёрларига ошиқ ўзбек оналаридан гейлар туғилади! (видео)


Ўзбекистонда дояликни фақат аёллар қилиши керак, деган таклифи билан танилган Тошкентнинг Юнусобод туманидаги "Мирза Юсуф" жомеъ масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфутдинов 2 март кунги жума ваъзида турк сериалларининг миллат генофондига ёмон таъсири ҳақида гапирган.

Ижтимоий тармоқларда ëйинланган бу ваъзида имом ўз қавмига хотинлар жинсий алоқа пайтида эри эмас¸ турк сериалларидаги чиройли эркакни хаëлига келтирса¸ бундай аёллардан "ҳаво ранг (гей) болалар" туғилади”, деган гапни уқтиради.

Ўзбек имомининг ушбу баёноти мамлакат матбуотида турк сериалларига қарши кампания бораётган бир пайтда пайдо бўлди. Ўтган ой “Севги изтиборлари” турк сериалининг "Зўр ТВ" хусусий телеканлаидаги намойиши охирига етмасдан тўхтатилган эди.

Оммавий ахборот воситалари мониторинги маркази бу сериал ўзбек менталитети, миллий анъаналар ва оилавий вадриятларга зидлиги ҳақида хулоса чиқарган. Турк сериаллари атрофидаги баҳсга янги жиҳат қўшган имом Раҳматуллоҳ Сайфутдинов ўз маърузасида уларнинг энди миллат менталитетини бузишдан ҳам ўтиб¸ ҳали онага қорнига тушмаган ҳомиланинг жинсий ориентациясини бузиши ҳақида гапиради.

Тошкентдаги "Дўмбиробод" жомеь масжиди имом-хатиби Шермурод Тоғай 6 март кунги суҳбатда Раҳматуллоҳ Сайфутдинов айтганларига қўшилишини айтди. "Ҳақиқатан ҳам эри билан бўладими¸ бошқа билан бўладими¸ ҳақиқий бор муҳаббатини эрига, оиласига қаратиш кераклиги ҳақида ҳадис бор. Жуфти ҳалоли билан яқинлик қилганда турли шайтоний нарсаларни ўйлашликдан сақланишлик ҳақида ҳам ҳадис бор", - дейди Шермурод Тоғай.

XS
SM
MD
LG