Ссылки доступа

Тожик-ўзбек чегарасида «Гулбаҳор» НЎП очилди (видео)


Тожикистоннинг Хатлон вилоятини Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилояти билан боғловчи "Гулбаҳор" НЎПнинг очилиши Тожикистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудида яшовчилар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди.

Уларнинг кўпчилиги чегаранинг нариги томонида истиқомат қилувчи қариндошлари билан мулоқот қилиш имкониятидан маҳрум эди.

«Гулбаҳор» НЎП Тожикистон ва Ўзбекистон жанубидаги асосий автомобил йўлларидан бирида жойлашган бўлиб, 2012 йилда беркитилган эди. Ўтиш пунктининг фаолияти қайта тикланишига бағишланган тадбир икки мамлакат вилоятларининг раҳбарлари иштирокида 7 март куни бўлиб ўтди.

Шахритусда истиқомат қилувчи Зуҳра Мардоеванинг тан олиб айтишича, авваллари Ўзбекистонга бориш жиддий муаммо эди. «Йўллар берк. Чегарачилар хорижий паспорт ва ўзбек визасини талаб қилишарди. Менда шароит йўқ эди, шу сабабли икки нафар синглим, эримнинг акаси ва бошқа қариндошлар яшайдиган Ўзбекистонга бориш имкониятидан маҳрум эдим", - дейди Зуҳра.

Тадбирга хорижий журналистлар ва хусусий ОАВ вакилларини таклиф қилишмади.

Граница больше не на замке
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:15 0:00

Чегарачиларнинг сўзларига қараганда, «Гулбаҳор» НЎП соддалаштирилган режимда ишлайди – чегараолди ҳудудларида яшовчилар қариндошларининг телеграммасисиз ёки расмий таклифномасиз қўшни мамлакат ҳудудида 5 кунгача бўлишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан тожик-ўзбек чегарасида расман бир нечта НЎП ишлай бошлади. Улардан бири Хўжанддан 60 километр узоқликдаги Спитамен туманида - Ўзбекистоннинг Бекобод шаҳри билан чегарадаги - «Хаштяк» НЎПидир. Бу ердан Тошкентга бир қадам – машинада атиги икки соатлик йўл. Айнан ўша куни Панжикентни Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти билан боғловчи «Саразм-Жартепа», шунингдек, “Қушкент” ва “Учтурган” НЎПлари ҳам фаолиятини бошлади.

НЎПлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк давлат ташрифи арафасида очилди. Ташриф 9-10 март кунлари бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG