Ссылки доступа

Туркия ва Ироқ курд тузилмаларига қарши биргаликдаги операция ҳақида баён қилди


Мевлют Чавушоглу
Мевлют Чавушоглу

Туркия ва Ироқ Ироқ шимолидаги курд тузилмаларига қарши биргаликда операция ўтказади. Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човуш ўғли баён қилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, амалиёт Ироқдаги парламент сайловларидан сўнг ўтказилади. Бу ҳаракатлар 2018 йил май ойига режалаштирилган.

Човуш ўғли Суриянинг Африн минтақасидаги курдларга қарши операция май ойига келиб якунланишини билдирди..

Январнинг иккинчи ярмида турк қўшинлари Суриянинг Африн минтақасидаги курд қуролланган қўшинларига қарши ҳужум ўтказган эди. Ҳужумдан сўнг тез орада турк қўмондонлиги “Зайтун шохи” ҳарбий операцияси бошланишини хабар қилганди.

Турк ҳукумати Ўзини ўзи мудофаа қилиш курд отрядларини (курд милицияси) террорчиларнинг шериги деб ҳисоблайди ва уларни ўзлари эгаллаб турган жойлардан чиқариб юборишга уринмоқда. Курд милицияси АҚШ бошчилигидаги коалиция таркибида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жиҳодчиларига қарши курашиб келаяпти.

XS
SM
MD
LG