Ссылки доступа

Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи бошланди


Президент Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Душанбега келди.

Душанбе аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон кутиб олди. Бу Шавкат Мирзиёевнинг президент этиб сайланганидан буён Тожикистонга илк давлат ташрифи бўлади.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, олий даражадаги музокарада икки мамлакат ўртасида 25 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Улар орасида - Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома, Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим.

Ўзбекистон президенти учрашувининг расмий маросими Миллатлар саройида бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевнинг юзма-юз кўринишдаги, ёпиқ эшиклар ортидаги суҳбати бошланди. Расмий ахборотга қараганда, олий ларажадаги музокаралар давомида икки томонлама сиёсий, савло-иқтисодий, инвестиция, молиявий, тарнспорт-алоқа, туристик, маданий-гуманитар ва минтақалараро ҳамкорлик, фуқароларнинг ўзаро бориб-келишини осонлаштириш масалалари муҳокама қилинади. Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари иккала томон учун манфаатли бўлган минтақавий ва халқаро муаммоларни кўриб чиқадилар.

Шундан сўнг Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев иштирокида икки қўшни мамлакат тадбиркорларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади. Икки қўшни мамлакат раҳбарлари пойтахтдаги “Манеж”да бўлиб ўтадиган Ўзбекистон компаниялари ва корхоналари товарлари кўргазмасининг очилиш маросимида қатнашади. Ўзбекистон саноат товарларининг биринчи кўргазма-ярмаркаси ўтган йил апрелда Душанбеда бўлиб ўтган эди. Унда 160 дан ортиқ ўзбек компаниялари ўз маҳсулотларини намойиш қилганди.

9 март, Душанбе шаҳрида ӯзбек санъаткорлари иштирокида “Дўстлик оқшоми” концерти бӯлиб ӯтади. Ушбу концертнинг Душанбедаги энг катта концерт қасри -“Кохи Борбад”да бўлиб ўтиши ва унда президентлар Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон иштирок этиши кутилмоқда.

10 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон парламенти қуйи палатаси спикери Шукуржон Зуҳуров ва Бош вазир Коҳир Расулзода билан учрашади.

XS
SM
MD
LG