Ссылки доступа

Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари билан музокаралар олиб боради


АҚШ Президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашишга тайёр эканлигини айтди. Тахминларга кўра, музокаралар яқин икки ой ичида бўлиб ўтиши мумкин.

Бу борадаги хабар Дональд Трампнинг жанубий Корея вакиллари билан учрашувидан сўнг маълум бўлди, маълумки яқинда жанубий кореяликлар Пхеньянда Ким Чен Ин билан учрашган эди. Улар Дональд Трампга шимолий Корея раҳбарининг музокаралар масаласидаги таклифини етказишди, музокараларда Шимолий Корея ядровий дастури ва унинг ядро қуролларини йўқ қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. Президент Трамп ўзининг Твиттерида бўлажак учрашувга умид кўзи билан қарашини маълум қилди, унинг айтишича, музокаралар даврида Шимолий Корея ракета синовларидан воз кечади ва Пхеньянга нисбатан санкциялар келишувга эришилмагунга қадар кучда қолиши ҳақида баёнот берди.

Американинг амалдаги президентлари ҳеч қачон Шимолий Корея раҳбарлари билан учрашишмаган эди, Дональд Трамп эса ўз ўтмишдошларининг хатосини такрорламаслигини, самара бермайдиган музокаралар олиб бормаслигини маълум қилди. New York Times газетаси, бу Дональд Трамп томонидан “ҳайратланарли сиёсий ўйин” эканлигини ёзди. У Ким Чен Ин билан учрашувга рози бўлиб учрашувдан кейин эмас, балки аввал шахсий мулоқотлар аниқ самара бериши борасида буюк ишора қилди.

Уларнинг учрашуви қаердава қачон бўлиши ҳозирча маълум эмас.

XS
SM
MD
LG