Ссылки доступа

Ўз жонига қасд қилган туркманистонлик қиз ўқиган Киев университети коррупцияда айбланмоқда


Украина медиаси ўз жонига қасд қилган туркманистонлик талаба қиз таълим олган Киев олий таълим даргоҳида коррупция фактлари тўғрисида маълум қилди.

ТСН медиа портали намойиш қилган лавҳадан сўнг "талабалар Богомольц номли университетда порахўрлик фактларини фош қилишди", дея хабар беради "Народная правда" нашри ва Киевдаги нуфузли олий таълим даргоҳларидан биридаги “баҳо”ларни фош қилди.

Масалан “икки”ни ёпиш учун атиги 200 гривен керак бўлади, модуль, яъни имтиҳонни яхши топшириш учун минг гривен лозим. Шунингдек, "натура"дан - қимматбахо алкоголь ва экзотик мевалардан ҳам фойдаланиш мумкин, дейилади нашр хабарида.

Куни кеча университет ректори ва хорижий талабалар билан ишлаш декани ўринбосари тиш шифокорлар учун “Крок” имтиҳони атрофидаги можаролар туфайли мансабларидан четлаштирилган эди. Бу имтихон Богомольц номли университетдан ташқари мамлакатнинг барча тиббиёт университетларида ўтказилган эди. ​

Унга қадар университет раҳбарияти хорижий талабалар билан ишлаш деканининг ўринбосари Татьяна Тимохинани, " Муқаддас Насирлаеванинг йўқолиб қолиши бўйича Киев шаҳридаги Миллий полиция Бош бошқармаси Соломен бошқармаси томонидан олиб борилаётган" иш бўйича мансабидан четлаштирган эди.

Ўша куни, 19 февралда Киев прокуратураси 19 ёшли туркманистонлик ўзбек қизи Муқаддас Насрилаевапнинг ўз жонига қасд қилиши факти бўйича жиноий иш очган эди. Терговга кўра, 30.01.2018 куни талаба ўқув муассасидан чиққан ва олий таълим муассасаси унинг вақтинчалик яшаши учун виза олиш борасидаги аризасини рад қилгани боис Киевдаги кўприкдан ўзини ташлади. Украина матбуот тарқатган айрим хабарларга кўра, бу масалани ҳал қилиш Богомольц номли университетнинг хорижий талабалар билан ишлаш бўйича декан ўринбасариТатьяна Тимохина зиммасида эди. Бироқ, РБК-Украина нашрининг Украинадаги туркман диаспораси раҳбари, адвокат Ровшанбек Розметовнинг сўзларига таяниб маълум қилишича, Тимохина «ўз вазифасини бажармаган, бунинг натижасида Муқаддас даҳшатли қарор қабул қилишга мажбур бўлган».

XS
SM
MD
LG