Ссылки доступа

Tashkent Cityга берилган уйидан кўчишни истамаганлар куч билан кўчирилмоқда (видео)


Ўтган ҳафта Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги ҳудудининг Tashkent City бизнес мажмуаси қурилиши боис бузилиши режаланган Ўқчи-Олмазор массивидаги уйлардан кўчишни истамаган аҳоли 8 мартдан бошлаб мажбуран кўчира бошланди.

Гувоҳларга кўра, ўз уйларидан кўчишни истамаганлар Шайхонтоҳур ИИБ ходимлари тарафидан тартиббузарликда айбланиб ушлаб кетилган.

Ушланганлар яқинларига кўра¸ милиция бу жараëнда куч ишлатган. Озодлик суҳбатлашган Тошкент шаҳар ҳокимлиги мулозимлари Tashkent City қуриладиган ҳудуддан кўчишни истамаганлар “куч билан кўчирилиши” ва бу борада ҳеч бир шикоятга ўрин йўқлигини айтишди.

– Биринчидан, ҳаммаси уй жой билан таъминланди. Шу боис уларни мажбуран кўчиришга 100 фоиз ҳаққимиз бор. Уларга бир ой олдин уйни бўшатиб чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантириш хати берилган. Агар ўзини истаги билан чиқиб кетмаса, давлат уларни по любому мажбуран кўчириб юборади. Ким қаршилик қилса, маъмурий жавобгарликка тортилади¸ деди ҳокимлик мулозими Бекзод Мадраҳимов.

Пахтакор ва Бунëдкор метро бекати оралиғида жойлашган Ўқчи маҳалласида яшовчи нафақадаги ўқитувчи Зироат опанинг айтишича¸ ҳокимият билан уйи бузиладиган оилалар ўртасида ҳали муросага келинмаган. Олмазор массивида яшовчи Мурод Сотволдиевнинг айтишича¸ "уйидан кўчишни истамаганларни милиция калтаклаган ва тез ëрдам врачлари чақиритилган.

Жителей домов, на месте которых планируется строительство Tashkent City, выселяют насильно
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:21 0:00

– Яшнобод туманидаги бу кўп қаватли уй 5 ойдан кейин битади. Унгача ижарада туриш учун беш ой эмас¸ олти ойга пул бердик. Ойига бир ярим миллион сўмдан ижара учун пулни санаб олишди. Шунга ҳам қаноат қилмай¸ яна нимадир ундириш мақсади бор бу уй бузишга келган бульдозерлар йўлини тўсаëтганларнинг¸ деди Бекзод Мадраҳимов.

Тошкентнинг Ўқчи-Олмазор массивида бунёд этилиши режалаштирилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG