Ссылки доступа

Ўзбекистон қамоқхоналарини қарийб 20 йил бошқарган Абдукарим Шодиев ушланди


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармасининг собиқ бошлиғи, милиция полковниги Абдукарим Шодиев устидан 9 март куни жиноят иши очилиб, эҳтиëт чораси сифатида судгача ҳибс қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (МҲҲТГ) раҳбари Суръат Икромов 12 март куни Озодликка билдирди.

Маълум бўлишича, ҳибсга олинган пайтда Ўзбекистон ИИВ академиясида ўқитувчи бўлиб ишлаган (1999 йилдан 2018 йилгача Жазони ижро этиш бошқармасида раҳбар лавозимларда ишлаган) Абдукарим Абдураҳмонович Шодиевга нисбатан Жиноят кодексининг 301-моддаси («Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш») ва 230-моддаси («Айбсиз одамни жавобгарликка тортиш») асосида айблов илгари сурилган.

2003 йили БМТнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен Ўзбекистон жазони ўташ масканларида қийноқлар мунтазам ва тизимли қўлланилади, деган хулосага келган эди.

XS
SM
MD
LG