Ссылки доступа

Ўзбекистонда йўл-патрул хизмати инспекторларига дарахт ортига яшириниш тақиқланди


Ўзбекистонда йўл-патрул хизмати инспекторларига хизмат вазифасини бажариш чоғида дарахтлар ва бошқа объектлар ортига яширининг тақиқланди.

Маҳаллий ОАВларнинг билдиришича, бу ҳақда Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев кўрсатма берди.

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси журналистларнинг ЙҲХБ ходимлари дарахтлар тортига яшириниб ишлаши қанчалик қонунийлиги тўғрисидаги саволларга ўз ходимлари ҳам очиқ, ҳам яширин ишлаш ҳуқуқига эга, деб жавоб берган эди.

Охирги ҳафталарда пойтахт ЙҲХББ ишига бир қатор янгиликлар жорий қилинди. Тўхтаб туришни тақиқловчи белгиларни рўйхатга олиш бошланди, бошқарманинг сайти очилди, бу сайт орқали ЙҲҚ бузилишларинининг видеоёзувлирини жўнатиш мумкин, идоранинг ўзи эса интернетдан фойдаланувчилар билан фаол ҳамкорлик қила бошлади.

XS
SM
MD
LG