Ссылки доступа

Қирғиз–тожик чегарасида ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари контрабандасининг олди олинди


Боткен вилояти Лайлак туманида Қирғизистон чегарачилари контрабанда юк – 24 тонна ЁММни ушлашди.

Давлат чегара хизматининг маълумотларига қараганда, 13 март куни икки нафар Тожикистон фуқароси юк ташувчи автомобилларда ўтказиш пунктини айланиб ўтиб, Қирғизистондан Тожикистонга ЁММ олиб ўтишга уринишганва чегарадан 250 метр узоқликда ушланган.

Ушланганлар жаримага тортилган, контрабанда юк эса Иқтисодий жиноятларга қарши кураш давлат хизмати ходимларига топширилган.

2017 йил ноябрда бош вазир Сапар Исоқов ваколатли органларга ЁММ контрабандасига қарши курашни кучайтиришга топшириқ берганди.

XS
SM
MD
LG