Ссылки доступа

Қирғизистон ҳукумати “Ақлли шаҳар” битимидан чиқади


Қирғизистон ҳукумати “Ақлли шаҳар” сармоявий лойихаси битимидан чиқишга ва уни ўз кучи билан ҳаётга татбиқ этишга қарор қилди. Вазирлар маҳкамаси маъмурияти бу қарорни шартноманинг бошқа иштирокчилари “ўз мажбуриятларини” бажармаётгани билан изоҳлади.

«Мажбуриятларни бажармаслик битимда кўрсатилган муддатларда кўзга ташланди: тайёргарлик ва лойиҳани ҳаётга татбиқ қилиниши юзасидан сифатсиз ҳужжатлар, айнан техник-иқтисодий асослар бунинг мисолидир», - дея хабар берди ҳукумат.

Маълумотларга кўра, инвесторлар консорциуми томонидан техник иқтисодий асослар тайёрланиш жараёнида Қирғизистон ҳукумати томонидан қўйилган кенг қамровли техник ва функционал талабларга риоя этилмаган. Томонлар айрим техник масалалар бўйича, жумладан лойиҳа ривожланишини келажакда чекловчи масалалар бўйича келишувга эришмадилар.

«Айни дамда, лойиҳа мамлакат учун устивор аҳамият касб этиши инобатга олинган ҳолда, ҚР ҳукумати “Ақлли шаҳар” лойиҳасини ўз кучига ишонган ҳолда халқаро донорлар ва бизнес секторлар кўмаги биланҳаётга татбиқ этишга қарор қилди», - дейилади расмий хабарда.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, битим кучга кирмагани боис, Инвестиция шартномаси ҳаракати тўхтатилгани учун Вазирлар маҳкамаси юридик ва иқтисодий маъсулиятини ўз зиммасига олмайди.

2018 йилнинг 11 январь куни Қирғизистон ҳукумати Хитойнинг Huawei Technologies компанияси билан “Ақлли шаҳар” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш бўйича Келишувга эришди. Мамлакатнинг иккита шаҳрида ва асосий йўлларда қиймати 60 млн доллар бўлган видеокузатув тизим ўрнатиш кўзда тутилган эди.

XS
SM
MD
LG