Бу борадлаги қарор чоршанба куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Остонага ташрифи якунлари бўйича қабул қилинди.
Бундан аввал Тожикистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудларида расман рўйхатдан ўтиб ва ишлаш учун 30 кунгача бўлиш ҳуқуқига эга эди.
14 март куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон амалий ташриф билан Остонага келди. Давлат раҳбарига нуфузли ҳукумат делегацияси ҳамроҳлик қилди. Остонада Қозоғистон ва Тожикистон раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтди. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таъкидлашича, Тожикистон раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
«Қозоғистон Тожикистоннинг йирик экспортчи ҳамкоридир. Биз учун Тожикистон ўта мухим савдо хамкоридир. Ўтган йилги савдо айланмаси $80 млн.га етди ва бир йилда 30%га ўсди. Жаҳон иқтисодиётидаги бугунги шароитда бу яхши натижадир», - деди Қозоғистон президенти Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан ўтказган матбуот анжуманида.
Қозоғистон президенти шунингдек, тожик ҳамкасби билан Остона ва Душанбе ўртасида тўғридан тўғри самолёт парвозларини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилганини айтди.
Ташриф аввалида Нурсултон Назарбоев ўзининг тожикистонлик хамкасбига “Парасат” (Фаросат) орденини топширди. Остонадан берилган хабарга кўра, Эмомали Раҳмоннинг Қозоғистонга ташрифи якунлари бўйича 11 та давлатлараро ва идоралараро битимлар имзоланди.
Тожикистион-Қозоғистон ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йилнинг 7 январ куни ўрнатилган. Тожикистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонаси 1993 йилнинг июнида очилган, Қозоғистонинг Душанбедаги элчихонаси эса 1998 йил апрелида иш бошлаган.