Тасвирларда СУ-25СМ штурмчи самолёти шартли рақибни йўқ қилиш мақсадида, бошқарилмайдиган С-8 ракеталарини учираётгани кўринади.
Қирғизистон Қуролли Кучлари бош штабининг маълумотларига қараганда, 5- 7 март кунлари «Эдельвейс» ўқув марказидаҚР ҚК қуруқлик қўшинларининг бошқарув органлари ва Россия Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округининг қўшма операцияни режалаштириш бўйича биргаликдаги қўмондонлик-ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
Машқларда РФ ҚКнинг Кант шаҳридаги 999- авиация базаси ҳам қатнашди.