Ссылки доступа

АНТ: Туркманистон 29 мингта Visa карталарни блокировка қилди


Феврал ойи ўрталарида Туркманистон Внешэкономбанк (Ташқи иқтисодий фаолият давлат банк)и мижозлар учун чиқарилган 30 мингга яқин Visa карталаридан 29 мингини блокировка қилди, дея хабар беради "Альтернативные новости Туркменистана" (“Туркманистон муқобил янгиликлари”) нашри.

27 март куни нашр сайтида эълон қилинган материалда таъкидланишича, карталарнинг блокировка қилиниши оқибатида хориждаги 96 фоиздан ортиқ туркманистонлик Visa карт фойдаланувчилари ўз маблағларидан фойдаланишдан маҳрум бўлди.

Нашрнинг ўз манбаларига таяниб таъкидлашича, Visa банк карталаридан фақат президент Гурбангули Бердимуҳамедов оиласига яқин кишилар, шунингдек танлаб олинган тадбиркорларга фойдаланишлари мумкин.

“Озодлик” радиосининг туркман хизмати Туркманистон ташқи иқтисодий Давлат банкидан бу хабарлар юзасидан бирор бир маълумот олишга муваффақ бўлмади. Бироқ бу маълумотлар Visa банк карталарининг кўплаб блокировкаси ва хорижга кетаётаётган туркманистонликлар дуч келаётган қийинчиликлар туфайли пайдо бўлди. Улар чет элда пулларни еча олишмаяпти, ёки бу картлар орқали ҳисоб-китоб қила олмаяпти.

"Альтернативные новости Туркменистана" нашри Туркманистон ташқи иқтисодий давлат банкига тушунтириш берилишини талаб қилиб соатлаб навбатда турган юзлаб одамлар ҳақида маълум қилди. Бу ўз навбатида айрим шахслар учун даромад манбаига айланди. "Туркманистонда машҳур бўлган Vestniktm эълонлар сайтида фуқароларга ҳақ эвазига банкда навбатда туриш таклифи берилган. Бунинг учун 40 манат (11 долларга яқин) ёки ундан кўпроқ талаб қилинмоқда ", - дея ёзади нашр.

Давка перед банком в Лебапе
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:29 0:00

XS
SM
MD
LG