Ссылки доступа

Қозоғистонда шахтер-ишчилар тўловлар оширилишини талаб қилмоқда


Қарағанда вилоятида шахтер-регрессниклар, улар шунингдек “меҳнат ногиронлари” деб ҳам таърифланади, ўзларига бериладиган регресс тўловлар ҳозир берилаётганидек инфляция даражасида эмас, балки кўпроқ берилишини талаб қилишмоқда.

«АрселорМиттал Темиртау» компаниясининг кўмир департаменти ишчилари «Коргау» кўмирчилари касаба уюшмасига шу мурожаат билан чиқишди. АМТ компанияси шахталарида ўз соғлиқларини йўқотган шахтёр-регрессниклар сони Қарағанда минтақасида уч минг кишини ташкил қилади.

"Декабрь ойида бўлиб ўтган иш ташлашлар ва ундан кейин бизнинг кончилар маошлар оширилишига эришдилар, шундан сўнг регрессниклар нима учун маошлар кўтарилиши меҳнат ногиронларига тааллуқли эмаслиги билан қизиқа бошлашди. Ахир улар ўз истаклари билан ногирон бўлиб қолишмаган-ку? Регрессниклардан касаба уюшмасига оғзаки мурожаатлар бўлди. Бу масала борт ортида қолиб кетмаслиги учун биз шу иш билан шуғулланишга қарор қилдик. Менинг фикримча, уларнинг хоҳиши асосли. Биз аввалгидек бўлишни истаймиз – шахтёрлар маоши оширилдими, меҳнат ногиронларига бериладиган тўловлар ҳам кўтарилиши лозим. Биз меҳнат вазирлигига мурожаат қилдик, энди ташаббускор гуруҳ билан депутатлар олдига борамиз. Бу бир зумда ҳал қилинадиган масала эмаслигини тушуниш керак", – дейди «Коргау» кўмирчилар касаба уюшмаси раиси Марат Миргаязов.

Ишчиларнинг айтишича, ўзларининг тўловларни ошириш борасидаги талаблари асосли, чунки ишлаб чиқаришда шикастланмаганларида эди, фаолиятларини давом эттирган бўлишарди, ҳамда айни дамда меҳнат қилаётган шахтёрлар каби иш ҳақларини оширилган тарзда олишарди.

Миргаязовнинг сўзларига қараганда, регресс тўловларнинг оширилиши борасидаги масала қонунга ўзгартиш киритиш орқалигина ҳал қилиниши мумкин. Айни дамда қонунга кўра регресс тўловлари инфляция даражасида берилади, ундан ортиқ эмас.

XS
SM
MD
LG