Ссылки доступа

Ўш ҳукумати маҳаллий яйловнинг Ўзбекистонга берилиши ҳақидаги ахборотни инкор қилди


ҚРнинг Олой туманидаги Сариташ яйлови Ўзбекистонга ижарага берилиши ҳақидаги ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда ҚР ҳукуматининг Ўш вилоятидаги тўла ҳуқуқли ваколатхонаси матбуот котиби Жумамидин Сулаймонқулов хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда, 29 март куни, Фарғонада бўлиб ўтган Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарабўйи вилоятлари кенгашининг биринчи мажлисида Ўзбекистон томони яйловлардан, совет даврида бўлганидек, ижара усулида фойдаланишни қайта тиклашни таклиф қилди.

«Қирғизистон томони масала кейинчалик кўриб чиқилади, деб жавоб қайтарди. Яйловларни ижарага бериш ҳақидаги ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди», – деди Сулаймонқулов.

29 март куни Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарабўйи вилоятлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича, Қирғизистон ҳукумати томонлар “деярли ҳамма масалалар юзасидан келишиб олгани”ни хабар берди. Музокараларнинг тафсилотлари хабар қилинмаяпти.

Сарҳадларда Қирғизистоннинг Боткен, Ўш, ва Жалолобод вилоятлари ва Ўзбекистоннинг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари чегарадош.

2017 йилда Қирғизистон ва Ўзбекистон 1378 километрлик чегаранинг 1170 километри ёки 85% бўйича келишиб олди. Чегаранинг қолган 108 километри хусусида 2017 йилнинг охирига қадар келишиб олиниши хабар қилинган эди, лекин делимитации и демаркации бўйича ишлар ҳозирча якунига етмаган.

XS
SM
MD
LG