Ссылки доступа

Олмаотада оралманлар норозилик намойиши ўтказиш учун рухсат берилишини сўрамоқда


Олмаотада бир неча оралманлар тинч намойиш ўтказиш мақсадида рухсат берилишини сўраб ариза бериш учун шаҳар хокимияти олдида тўпланди.

Улар, ўзларнинг сўзларига қараганда Хитойда таъқиб қилинаётган қариндошларининг ҳуқуқлари таъминланишини талаб қилиб тинч намойиш ўтказишни режалаштиришмоқда.

30 март куни шаҳар ҳокимияти олдида тўпланганлар 8 апрель куни соат 11 дан 17га қадар, ҳукумат томонидан рухсат бериладиган митинглар ўтадиган Олмаотадаги “Сариарқ” кинотеатри олдидаги майдонда намойиш ўтказиш мақсадида мактуб топширдилар.

Мурожаатда намойишни ўтказиш учун масъул бўлган 8 кишининг исм-шарифи ва касб-кори ҳақида маълумот берилган. Ташкилотчиларнинг фикрича, намойишда минга яқин кишининг келиши кутилмоқда.

Тадбир иштирокчиси, Хитойдан келган ва Қозоғистон фуқаролигини олган Даулетбек Ерболнинг айтишича, Хитой расмийлари унинг онасининг паспортини олиб қўйган. Бунинг оқибатида 75 ёшли аёл паспортини қайтариб олишга уринмоқда.

Унинг сўзларига қараганда, намойишда улар Хитой дипломатларидан нима сабабдан фуқаролар қўлга олингани ва уларга таъқиб қилинаётгани борасида жавоб олишни режалаштиришмоқда, бироқ Хитойда қанча фуқаронинг қўлга олингани ҳақида аниқ маълумот беришмади. Ерболнинг айтишича, бир йилдан бери ҳуқуқ тартибот идораларидан ушланганлар ва уларнинг нима сабабдан таъқиб қилинаётгани борасида жавоб олишмаяпти.

Фаолларнинг аризасини ҳокимият ходими Акерке Абдиқадирова қабул қилиб олди ва ариза 15 куни ичида кўриб чиқилишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG