Ссылки доступа

Қирғизистонда ТВнинг собиқ диктори телеканал раҳбари устидан судда ютиб чиқди


ҚТРК телеканалидаги собиқ янгиликлар бошловчиси Чинар Капарова ўзининг ишдан бўшатилиши юзасидан телеканал директори Илим Карипбековга қарши суд баҳсида ютиб чиқди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, 26 март куни Олий суд Ленин туман ва Бишкек шаҳар судларининг қарорини кучда қолдирди. Бу қарорларга кўра ҚТРКтелеканали Чинара Капаровани ўз мансабига тиклаши керак эди.

Шунингдек, судқарорига кўра, ҚТРК Капаровага ишдан бўшатилган кунидан бошлаб 55 минг сом маош ва маънавий товон сифатида 5 минг сом тўлаши керак эди.

Чинар Капарова кўрсатувда йўл қўйган хатоси учун ҚТРКдан 2016 йилда директор Илим Карипбеков буйруғи билан ишдан бўшатилган эди. Ўшанда у Халқ шоири Суйун Эралиевни Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони деб юборган эди. Бошловчининг фикрича, раҳбарият огоҳлантириш билан чекланиб қолиши керак эди ва шу сабабли судга берди.

Канал директори Илим Карипбеков суд қарорини бажаришга тайёр эканлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG