Ссылки доступа

Давлат Думаси депутати меҳнат муҳожирларига “чип қўйиш” таклифини берди


Свердловск вилоятидан Давлат Думаси депутати этиб сайланган Максим Иванов “меҳнат муҳожирларини чиплаштириш” борасида таклиф билан чиқди, кейинроқ у ўз таклифини изоҳлар экан, маълумотлари бўлган электрон браслетларни назарда тутганини билдирди.

У Facebook'даги изоҳларда танқидлар кўпайиб кетганидан сўнг қўшимча маълуот беришга мажбур бўлди.

«Бу мазкур соҳадаги назоратнинг самарали бўлишига хизмат қилади. Расмий статистикага кўра, 2017 йилда Россия ИИВ 136 мингдан ортиқ шу каби ҳуқуқ бузилишларини фош қилган. Чўнтакда бир тўплам қоғоз ҳужжатларни олиб юргандан кўра, электрон ташувчини жорий қилиш таклиф қилинмоқда. Кимда ким қўлида олиб юришни истамаса, марҳамат чўнтагида олиб юрсин. Бу меҳнат муҳожирларининг ҳаётини яхши томонга ўзгартиради», – дея ёзади ўзининг Facebook'даги саҳифасида россиялик депутат Максим Иванов.

Иванов ўзининг таклифини муҳожирлар учун шинамлик яратиш ва Федерал миграция хизмати томонидан уларни назорат қилиниши борасида қулайлик яратилиши билан изоҳлади.

Меҳнат муҳожирларига браслет тақиш борасидаги таклиф беш йил муқаддам Жамоатчилик палатаси томонидан берилган эди. Ташаббусга кўра сунъий йўлдош орқали кузатиш ва “иш берувчиларнинг қора рўйхати”ни яратиш хам кўзда тутилган эди. Амалдорларнинг фикрича, Россия қонунчилигида ноқонуний миграция билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун жуда ҳам енгил чоралар кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG