Ссылки доступа

ОАВ: Трамп қуролланиш пойгасида Путиндан ўзиб кетмоқчи


Агар янги қуролланиш пойгаси бошланса, АҚШ унда ғолиб бўлади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп 30 март куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашуви чоғида баён қилди, деб хабар берди NBC, Оқ уйдаги манбаларга таянган ҳолда.

Телеканал суҳбатдоши президентнинг маслаҳатчилари Россия билан муносабатларни яхшилаш учун, президентга қатъий ёндашувга амал қилишни маслаҳат беришди. Манбанинг сўзларига қараганда, айнан шундай ёндашув Украинага Javelin танкка қарши комплексларини етказиб беришга асос бўлган эди.

NBCнинг иккита мустақил манбаси ҳам Путиннинг ядро қуроли янги турлари ҳақидаги баёноти Трампнинг иззат-нафсига қаттиқ теккан. Россия президенти 1 март куни Федерал мажлисга йиллик мурожаати вақтида бу қуроллар ҳақида баён қилганди.

XS
SM
MD
LG