Ссылки доступа

Бишкекдаги ресторанда 40 дан ортиқ одамнинг оммавий равишда заҳарланиши рўй берди


Дастлабки маълумотларга қараганда, Бишкекдаги “Олатов” ресторанига келувчилар товуқ гўштидан заҳарланишди. Бу ҳақда Бишкек санитария-эпидемиология марказининг бош врачи Артур Буюклянов хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда, бу ерга келган 190 кишидан 41 нафари заҳарланди. Баъзилар енгил заҳарланган. “Биз “Олатов” ресторанини текшираяпмиз. Экспертизага таом қолдиқларини олдик. Дастлабки маълумотларга қараганда, одамлар товуқ гўштиданн заҳарланишган. Текширув якунлари бўйича муассасага нисбатан чоралар кўрилади», -деди Буюклянов.

Сал аввалроқ Республика юқумли касалликлар клиник касалхонасининг бош врачи Гулжигит Алиев 52 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганини хабар берганди.

31 март куни “Олатов” ресторанида 190 киши қатнашган тўй бўлди. Шу тўйдан сўнг баъзи меҳмонлар ҳолдан тойиб, касалхонага мурожаат қилишган.

Ресторан маъмурияти текширув тугаганидан кейин ахборот беришни ваъда қилиб, бу воқеани изоҳламаяпти.

XS
SM
MD
LG