Ссылки доступа

Полиция ходими ўқидан яраланган ўзбек муҳожири бўйрагидан ажралди (видео)


Узбекский мигрант, получивший от российского полицейского пулю в живот, лишился одной почки
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:47 0:00

21 март куни Москванинг Новогиреево туманидаги клиник шифохонага қорнига полициячи отган ўқ теккан 27 ёшли самарқандлик Атҳамбек олиб келинди. Полиция ўзбек муҳожирини бошқа шериклари билан аккумулятор ўғирлаганликда айбламоқда. Атҳамбек ва унинг ҳимоячилари эса, полиция айбловларига мутлақо асос йўқлигини билдирмоқда.

Терговга яқин манбадан маълум бўлишича, полиция Атҳамбекни ва унинг икки нафар шеригини автомобиль аккумуляторларини ўғирлашда гумонламоқда. Полиция ўғриликда 1991 йилда туғилган яна бир ўзбекистонлик йигитни гумонлаётгани маълум. Жиноий иш қўзғатилиши борасидаги қарорда Жамшид исмли бошқа ўзбекистонлик йигит кўрсатилганини кўриш мумкин.

Бирок Атҳамбек ўзига қўйилаётган айбловларга мутлақо асос йўқ эканини гапириб берди. Унинг айтишича, ўзининг яқин таниши билан учрашиб гаплашаётганда полициячилар ҳужумига учраган.

"Мен улар билан тортишганим ҳам йўқ – пистолети қўлида эди. Тортишсам қўлимдан ҳам, оёғимдан ҳам отиши мумкин эди-ку. Мен ҳеч нарса ўғирламаганман. Москвада квартира ремонти ишлари билан шуғулланаман. Ҳалол меҳнат билан пул топаман", деди Атҳамбек.

Унинг адвокати Шуҳрат Ҳамроқуловнинг айтишича, полиция огоҳлантирмасдан жанговар қурол ишлатган ва ўқ Атҳамбекнинг қорнидан тешиб ўтган.

"Тушунишимча, полиция уни ҳибсга олиш пайтида отган. Аммо буни исботловчи бирор аниқ далиллар йўқ. Ўқ бўйрагига теккан ва жарроҳлик амалиёти давомида уни олиб ташлашибди. Полиция ходими ўз ваколатлари доирасидан чиқиб кетган ва қуролни ноқонуний тарзда ишлатган. Умид қиламанки, Перово туман тергов қўмитаси ишни синчковлик билан тафтиш қилади ва айбдорлар ўз жазосини олади",- деди ҳимоячи Шуҳрат Ҳамроқулов.

Маълум бўлишича, полиция ходимлари Атҳамбекни Новогирееводаги клиник шифохонадан кишанланган ҳолда тергов изолятори касалхонасига олиб кетган.

XS
SM
MD
LG