Ссылки доступа

Эрдоған Нетаньяхуни "босқинчи" ва "террорчи" деб атади


Туркия Президенти Реджеп Эрдоған жума куни 15 нафар фаластинликнинг ҳалок бўлиши ва Нетаньяху томонидан турк ҳарбийлари танқид қилингани сабабли Исроил ҳукумати раҳбари Биньямин Нетаньяхуни "босқинчи" ва "террорчи" деб атади.

Исроил ва Ғазо минтақаси чегарасида юз берган тўқнашув туфайли Исроил ҳарбийларнинг ҳаракати оқибатида 15 нафар фаластинликнинг ҳалок бўлиши ва юзлаб кишиларнинг жароҳат олгани Анқара томонидан танқид қилинганидан сўнг Исроил ва Туркия етакчилари ўртасида низо пайдо бўлди. Бунга жавобан Нетаньяху твиттерда, ўз мамлакатининг армияси “кўп йиллар мобайнида тинч аҳоли устида бомба ёғдираётганларга сабоқ бериб қўйиши” ҳақида ёзди, у бу сўзлари билан Ироқ, Сурия ва Туркиянинг ўзидаги курдларга нисбатан амалиёт ўтказаётган Туркияни назарда тутган эди. Ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган Эрдоған Нетаньяху ва Исроил Давлатини танқид қилар экан, фаластинликларга қарши агрессия ўтказаётганликда айблади, ҳамда "террорчи" деб атади ва уни жаҳонда “ҳеч ким яхши кўрмайди” дея баёнот берди.

Бир вақтлар муносабатлари илиқ бўлган Туркия ва Исроил ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда кескинлашиб кетди. Бироқ шунга қарамай томонлар ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларни қўллаб-қувватламоқда.

Исроил Мудофаа вазири Авигдор Либерман 15 нафар фаластинликнинг ўлими тергов қилиниши борасида БМТ ва Европа Иттифоқи томонидан берилган чақириқларни якшанба куни инкор қилди. "Исроил аскарлари қилишлари керак бўлган ишни қилишди. Ўйлайманки, аскарларимизнинг ҳаммаси мукофотга лойиқ", – дея баёнот берди Либерман армия радиосига берган интервьюсида. Исроил маълумотларига қараганда, ўлдирилганларнинг катта қисмини радикал қарашдаги фаластин гуруҳларнинг аъзолари ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG