Ссылки доступа

Қозоғистонда ҳарбий хизматчи сафдошини отиб қўйди


Талдиқўрғон шаҳридаги ҳарбий комиссариат биносида ҳарбий хизматчи сафдошини отиб қўйди, дея хабар берди маҳаллий ахборот агентликлари. Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳодиса 31 март куни Олмаота вилояти мудофаа ишлари департаментида юз берган.

Шанба куни вазирлик томонидан тарқатилган расмий хабарда мазкур факт бўйича тергов ишлари бошлаб юборилгани таъкидланади. Ҳодиса тафсилотлари вазирлик хабарида берилмаган.

Маҳаллий ахборот агентликларининг хабар қилишича, ҳодиса юз берганидан кейин Талдиқўрғон ҳарбий комиссиариати ҳудуди қуршаб олинди. Ҳодиса жойида вилоят ҳарбий прокуратураси ва полиция ходимлари иш олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG