Ссылки доступа

Туркманистон Президенти ўғлини мамлакат ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинлади


Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг ўғли Сердарни Туркманистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинлади. Бу борадаги қарор Туркманистон ҳукумати сайтига жойлаштирилди.

36-ёшли Сердар парламент депутати ва қонунчилик қўмитаси раиси ҳисобланади (у депутат этиб сайланганидан уч ой ўтиб қўмита раиси этиб сайланган эди). Унга қадар 2015 йилнинг июль ойида Туркманистон президентининг ўғли махсус фармойиш билан мамлакат ТИВ тузилмасида мансабга тайинланган ва докторлик диссертациясини ҳимоя қилган эди.

У 2017 йилнинг баҳор ва ёз ойларида у бир қатор хориж давлатларига расмий ташрифларни амалга оширди ва бир қатор мамлакатлар, жумладан Россия ва Қозоғистоннинг юқори лавозимли амалдорлари билан учрашувлар ўтказди. Экспертларнинг таъкидлашларича, у тез-тез отаси билан оммавий тадбирларда иштирок этмоқда, расмий хабарларда эса у “халқ фарзанди” дея тилга олинмоқда ҳамда унинг мамлакат тараққиётидаги, жумладан жисмоний тарбия бўйича ҳаракати ва спорт соҳасидаги хизматлари эътироф этилади. Буларнинг ҳаммаси хорижлик сиёсатшуносларга айнан Сердар Туркманистоннинг амалдаги президентининг меросхўри деган хулосага келишларига сабаб бўлмоқда.

Бироқ ҳокимиятни топшириш яқин орада бўлмайди: 2016 йилнинг сентябрида Бердимуҳамедов умрбод президент бўлиб қолиш ҳуқуқини қўлга киритди ва унинг учун давлат раҳбари бўлиш борасидаги 70 ёшлик чекловлар бекор қилинди.

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг бир ўғлидан ташқари яна уч нафар қизлари ҳам бор.

XS
SM
MD
LG