Ссылки доступа

Бишкекда микроавтобусларнинг ҳайдовчилари иш ташлаш ўтказмоқда (видео)


Бишкек шаҳрида йўналишли такси ҳайдовчилари ўз ишларини тўхтатди. Мэриядагилар ташувчи фирмаларга муниципиалитет томонидан ҳеч қандай ён беришлар бўлмаслигини хабар қилишди.

Уларнинг маълумотларига қараганда, ҳайдовчилар ўз акциялари орқали 1 апрелдан бошлаб суғурта полиси бўлмаган ҳолда йўловчилар ва хавфли юкларни ташиганлик учун жарималар кучга киришини назарда тутган қарордан норозиликларини билдиришаяпти. Маҳаллий ОАВ ёзишига қараганда, суғурта полисининг йўқлиги учун 500 сомга (7 доллар атрофида) жарима солишади, қоидабузарларнинг автомобилини эса жарима майдончасига жўнатишади.

Пойтахтдаги бекатларда одамлар тўпланиб қолаяпти, йўловчиларни троллейбуслар ва автобуслар ташияпти. Мэриянинг транспорт бошқармасида 2 апрель куни йўналишга фақат 30% ҳайдовчилар чиққанлигини хабар қилишди. Айни пайтда 12 та микротуманда бугун ишга чиқишдан бош тортган микроавтобус ҳайдовчиларининг норозилик акцияси бўлиб ўтаяпти. Хабар қилинишича, ҳайдовчилар суғурта йўқлиги учун жарима солинишига қарши чиқишаяпти, ЙҲХТЭББ ходимлари томонидан қилинаётган “босим”дан, ЙҲҚни бузганлик учун жарималарнинг юқорилигидан ва йўлҳақи учун тарифнинг пастлигидан норозилик билдиришаяпти.

«Ҳайдовчилар уларни 750 сомга униформа сотиб олишга мажбурлашаётганини ҳам баён қилишмоқда. Суғурта ҳақидаги талаб уларни иш ташлашга чиқишга мажбур қилганини айтишаяпти», - деб хабар қилмоқда ОАВ.

Иш ташловчилар билан Бишкек мэрининг ўринбосари Геннадий Милицкий учрашиб, ҳайдовчиларни ишга чиқишга чақирди, бироқ акция иштирокчилари бундан бош тортдилар. Тушдан кейин ҳайдовчилар мэрия раҳбарияти билан уларнинг талабларини муҳокама қилиш учун учрашишлари хабар қилинмоқда.

Мэриядагилар изоҳ беришича, 26-30 март кунлари бошқарма ташувчиларга суғурта полиси сотиб олиш зарурлигини тушунтирган. 2 апрель куни ҳайдовчилар норозилик белгиси сифатида ишга чиқишдан бош тортишди. Муниципиалитет томонидан ташувчиларга ҳеч қандай ён беришлар бўлмайди. Бишкек транспорт бошқармасининг маълумотларига қараганда, пойтахтда ҳозирги вақтда 3 мингга яқин микроавтобуслар 119 та йўналишда ишламоқда.

В Бишкеке водители маршрутных такси приостановили работу
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:35 0:00

XS
SM
MD
LG