Ссылки доступа

Путин, Роуҳоний, Эрдоған Анқарада учрашув ўтказади


Россия президенти Владимир Путин, Эрон президенти Ҳасан Роуҳоний ва Туркия раҳбари Ражаб Тойип Эрдоған 4 апрелда Анқарада Сурия бўйича музокаралар давраларининг ташкилотчилари бўлган уч давлат саммитига тўпланишади.

Саммит арафасида Путин ва Эрдоған Туркия-Россия олий даражадаги ҳамкорлик кенгаши доирасида Туркия пойтахтида икки томонлама музокараларни режалаштирмоқда.

7 март куни Кремль уч мамлакат етакчиларининг учрашуви апрел ойида бўлиб ўтишини хабар қилган, ўшанда музокаралар ўтказилишининг аниқ санаси ва жойини кўрсатмаган эди. Россия, Туркия ва Эрон Қозоғистон пойтахти Остонадаги Сурия бўйича тинч музокараларнинг ташаббусчиси ҳисобланади.

Россия ва Эрон Сурияда президент Башар Асад ва унинг ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келмоқда, Туркия эса баъзи қўзғолончи гуруҳларга кўмак бермоқда.

XS
SM
MD
LG