Ссылки доступа

Россия Қозоғистон полигонида ракета синов парвозини амалга оширди


Россия ҳарбийлари Марказий Қозоғистондаги Саришаған полигонида Ракетага қарши Мудофаа (РҚМ) тизими ракетаси синовдан ўтказилгани ҳақида баёнот беришди.

Россия мудофаа вазирлигининг «Красная звезда» газетасининг сайти 2 апрель куни Россия Ҳарбий Ҳаво кучлари ракетага қарши мудофаа ва ҳаво ҳужумига қарши бирлашган қўмондони генерал-майора Андрей Приходьконинг «РҚМнинг модернизациялашган ракетага қарши тизими ўз олдига қўйган вазифани мувфаақиятли бажаргани ва кўзланган нишони белгиланган вақтда ургани” борасидаги сўзларини келтирди.

Синов парвози ўтказилган сана ва бошқа тафсилотлар хабарда ошкор қилинмаган. Бу Россия РҚМ тизими ракетасининг Россия томонидан ижарага олинган Қозоғистоннинг Саришаған полигонида ўтказган навбатдаги синовидир.

Россия мудоффа вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича, мазкур тизим Москва шаҳрини «ҳаво-фазовий ҳужумлари зарбаларидан» ҳимоя қилишга, шунингдек «ракета ҳужумлари ва коинот бўшлиғини назорат қилиш манфаатлари” вазифаларига мўлжалланган.

XS
SM
MD
LG