Ссылки доступа

Ашҳобод ва Теҳрон маҳбусларни алмашдилар


Озарбайжонга йўл олишидан аввал Эрон президенти Ҳасан Роуҳоний 27 март куни Туркманистон пойтахтида бўлиб, икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Эрон томони бу расмий ташрифни минтақа мамлакатларида кенг нишонланадиган Наврўз байрамига боғлади. Учрашувда Эрон президенти Роуҳоний янги йилдаги илк ташрифини Ашҳободга амалга оширгани таъкидланди. Мазкур ташриф чоғида Теҳрон ва Ашҳобод ўртасида 10дан ортиқ Битим имзоланди.

Туркманистондан сўнг Озарбайжонга сафар қилган ​Роуҳоний 29 март куни Теҳронга қайтиб келди. Ўша куни Эрон-Туркманистон чегарасида маҳбуслар алмашинилди. Туркманистон Эронга 283 нафар эронлик фуқарони топширди, Эрон ҳам Туркманистон фуқароларини қайтарган. Эронга қайтарилганларнинг кўпчилиги Гулистон вилоятида истиқомат қилиб келишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Эрон ва Туркманистон газ савдоси туфайли бир бирларини халқаро судга бериш билан таҳдид қилишган эди. Эрон Туркманистонни газ нархларини оширишда, Туркманистон эса Эронни қарзларни қайтармасликда айблаб чиққан.

Бироқ, Роуҳонийнинг Ашҳободга ташрифи мобайнида Эрон матбуоти Туркманистон президентининг Форс кўрфазидаги Эрон билан муносабатлари яхши бўлмаган мамлакатлар бўйлаб сафаридан сўнг Руҳонийнинг Ашҳободга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги алоқалар изга тушиб борганидан далолат эканлиги ҳақида ёзди.

XS
SM
MD
LG