Ссылки доступа

“Акс авиачоралар”дан сўнг Душанбе ва Москва музокаралар олиб боради


Тожикистон делегацияси сешанба куни эрталаб авиапарвозлар масаласида музокаралар олиб бориш мақсадида Москвага жўнаб кетади, дея хабар берди Тожикистон фуқаро авиацияси Агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Азиз Набизода, 2 апрель куни.

Делегация таркибида Тожикистонави акомпаниялари, Транспорт вазирлиги, ТИВ ва Адлия вазирлигининг вакиллари бор. «Бу масала бўйича Россиянинг ўз манфаатлари бор. Биз эса ўз манфаатларимизни ҳимоя қиламиз. Музокаралар вақтида барча муаммоларни ҳал қиламиз деб ўйлайман», - деди Набизода.

​Ўтган ҳафта, 27 март куни РФ транспорт вазирлиги Тожикистон авиарасмийлари билан бўлиб ўтадиган музокараларда 5 апрелга қадар барча масалалар ҳал бўлишга умид қилинаётганини маълум қилди. "Биз уларга 5 апрелгача муддат бердик", - дея баёнот берди журналистларга РФ транспорт вазирлиги раҳбари Максим Соколов.

Куни кеча «Сомон Эйр» авиакомпанияси ўз йўловчиларини, 2 апрелдан бошлаб Душанбе ва Хўжанддан Россиянинг 7та шаҳрига парвозлар тўхтатилиши эҳтимолидан огоҳлантирди.

Авиакомпания раҳбарияти буни 31 март куни Росавиациядан телеграмма олганидан сўнг кўрилаётган мажбурий чоралар эканини билдирди.

Телеграммада, жумладан, «Россия Федерацияси транспорт вазирлиги Тожикистон «Уральские авиалиний»нинг Тожикистон ҳудудларига тўла ҳажмда парвозлари борасидаги аризасини қаноатлантирмагани боис тожик авиаташувчиларига маълум йўналишлар бўйича фаолият юритишига руҳсат бермаслиги” таъкидланади. Шу тариқа «Сомон Эйр»нинг айрим шаҳарларга парвози 2 апрель куни соат 00:01дан бошлаб тўхтатилади.

Россия ва Тожикистон авиация расмийлари ўртасидаги можаро 12 март куни Тожикистон томони «Уральские авиалинии» авиакомпаниясига Пермдан Душанбега парвоз учун руҳсат бермаганидан сўнг бошланди. Бунга жавобан Россия транспорт вазирлиги Тожикистон авиаташувчиларига “акс чоралар” кўриш борасида пўписа қилди.

XS
SM
MD
LG