Ссылки доступа

“MY5” телеканали Тошкент хиëбонларида ўпишаëтган ëшларни фош қилмоқда (тўплам)


Uzbekistan - Reyd kamera

Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Москвада 13-Навруз байрами дабдабасиз ўтди. Москвада ҳар йили дабаба билан нишонланадиган Навруз байрами бу гал қандай ўтди? Лавҳамиза томоша қилинг. (ўзбек тилида видео )

- Тошкент хиëбонларида ўпишаëтган ëшларни фош қилган “MY5” телеканалининг мухбири билан суҳбат. «Mening Yurtim» («MY5») телеканали 1 апрель куни кўрсатган “Рейд камера” кўрсатувининг биринчи сонида Тошкент боғларида қўл ушлашиб юрган, ўпишаëтган ëшлар намойиш этилди. (ўзбек тилида видео )

- “Дўстлик”дан ўтаётганлар қирғиз масъуллари таъмагирлигидан шикоят қилмоқда. “Дўстлик” назорат-ўтказиш масканида навбат кутаётган айримлар иддаосича, турнақатор навбатларга сабаб чегарачилар ва божхоначиларнинг таъмагирлигидир. Айни пайтда бу иддао қирғиз расмийлари томонидан рад этилмоқда. (ўзбек тилида видео )

- Бишкек қандай қилиб иш ташлашни “бошдан ўтказаяпти”. Бишкекда йўналишли такси ҳайдовчилари иш ташлаш уюштирди, улар бир нечта талабларни илгари сурган: йўловчилар суғуртасини бекор қилиш, ЙҲҚ учун жарималарни камайтириш ва йўлҳақини ошириш. (видео)

- Полиция кўк шар учирганларни текшираяпти. Остонада бир неча одам ҳавога кўк шарлар учирди, улар шу тариқа Аутизм муаммоси ҳақида ахборот тарқатиш бутунжаҳон кунини нишонлаганликларини баён қилишган. Флешмоб давомида ҳукумат экстремистик ташкилот деб атаган “Қозоғистоннинг демократик танлови” ҳракати ҳам эсга олинган. (ҚРдан видео)

- Тўртинчи ўқув чораги ва рўмоллар ҳақидаги баҳслар. Оқтўбе мактабларида рўмоллар ҳақидаги баҳслар ўз ечимини топмаяпти. Ўқув муассасалари директорларининг талабларини бажариш ва рўмолларни ечишдан бош тортаётган ўнлаб ўқувчи қизлар ҳали ҳам мактабга бормаяпти, уларни дарсларга қўйишмаяпти. (ҚРдан видео)

- Миллий энергияхолдинг раҳбари ИЭМлар учун омбурлар нархини тушунтириб берди. Парламентда Бишкек ИЭМдаги авария сабаблари ва уни модернизация қилишга кетадиган харажатларни ўрганиш бўйича депутатлар комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. (ҚРдан видео)

- Миллиардер Зиёвуддин Магомедовни нима учун қамоққа олишди, барча фаразлар. Калининграддаги 2018 йил ёзда ЖЧ ўйинлари ўтказиладиган майдон қурилишидаги талон-тарожларни асосий сабаб сифатида кўрсатишаяпти. (“Настоящее время” видеоси)

- Forbes Kazakhstan таҳририятидаги тинтув. Forbes.kz нинг Олмаотадаги таҳририятига тинтувни рўкач қилиб, тўсатдан кириб келишди. Полициячилар журнал бош муҳаррирининг ўринбосари Алксандр Воротиловнинг иш компьютерини олиб қўйишди, унинг ўзини ушлашди. (видео)

- Скрипаль ва Сурия: Россия Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотининг 4 апрель куни бўлиб ўтадиган мажлисига тайёрланмоқда. (Директ видеоси)

- Икки нафар чехиялик “копейка” Жигулиларида Ер шарини айланиб чиқди. (Директ видеоси)

- 70 ёшдан ошганлар учун ракс ва компьютерлар. "Адра Кыргызстан" ташкилотининг кўнгиллилари 12 йилдан буён пенсионерларнинг бўш вақтларини турли тадбирлар билан тўлдиришга ва ҳаётларига янги маъно киритишга ҳаракат қилишмоқда. (видео Настоящее время)

- Флоридада "калашниковларни" ишлаб чиқариш бўйича, эҳтимол Россия билан алоқаси бор, корхона фаолият юритмоқда. (видео Настоящее время)

-ТАССРдаги очарчилик. Фотогалерея. "Idel.Реалии"1921-1922 йилларда Татаристон Республикасида очарчилик вақтидаги ҳаёт қийинчиликлари тўғрисида ҳикоя қилишни бошлади. (фотогалерея)

- "У умуман мулкдор эмас". "Зимняя вишня" иши бўйича ҳибсга олинган Надежда Судденокнинг турмуш ўртоғи. (видео Настоящее время)

- «Мен умидимни йўқотмайман…». Рисқул Базарбаева 30 ёшда, у биринчи гуруҳ ногирони ва бир ўзи ўғлини катта қилмоқда. Мактабдан кейин Россияга пул ишлашга кетган Рисқул жароҳат натижасида ногиронлар аравачасига миҳланиб қолган. У ватанига қайтиб келди ва ҳозирда гаровга қўйилган уйида яшамоқда. Ёш аёлнинг келажаги номаълум. (Директ видеоси)

- Трамп Amazon'га ҳужум қилмоқда. АҚШ президенти Дональд Трамп йирик бизнесни яна бир бор қаттиқ танқид қилди. Бу сафар – Amazon ширкатини. (ҚРдан видео)

- Намойишсиз Кемерово: ёнғиндан кейинги намойишлар аста-секин тўхтади. Вилоят маъмурияти биноси олдидаги қуршов сешанба куни оммавий намойишлардан кейин қўйилди. У ҳанузгача олиб ташлангани йўқ: бино олдига фақат махсус руҳсатнома билан ўтиш мумкин. Губернаторнинг истеъфоси учун янги намойишлар 31 март кунга режалаттирилган, лекин кемеровликлар "бирон нарсани талаб қилиш бефойда", деган фикрда. (Директ видеоси)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG