Ссылки доступа

ҚР пойтахтида жамоат транспорти тизими қайта кўриб чиқилади (видео)


Жамоат транспорт тизимини, шу жумладан автобусларни ишга тушириш масаласини тезкор тарзда кўриб чиқиш керак. Бу ҳақда бош вазир Сапар Исақов маршрут такси ҳайдовчиларининг иш ташлашларига бағишланган ҳукумат мажлисида баёнот берди, дея хабар берди вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати.

Унинг сўзларига қараганда, жамоат транспорти муаммосига комплекс тарзда ёндашиш керак: норасмий тўловлар амалиётини бекор қилиш, суғурта ҳужжатлари мавжудлигини таъминлаш ва йўловчилар хавфсизлиги бўйича барча талабларни бажариш керак.

Шу билан бирга бош вазир, суғурталар масаласида транспорт компаниялари учун ён бериш бўлмаслигини қайд қилди.

2 апрель куни Бишкекдаги маршрут такси ҳайдовчиларининг кўпчилиги йўловчилар учун мажбурий суғурта жорий этилишига норозилик сифатида ишга чиқмади. Улар шунингдек, Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қисқартирилишини ва йўл кира нархи оширилишини талаб қилишди. Бунга жавобан пойтахт мэрияси маршруткаларнинг ҳайдовчиларига ҳеч қандай ён берилмаслиги борасида баёнот берди.

2018 йилнинг 1 апрелидан йўловчилар ташилишида мажбурий суғурта масаласида фуқаролик маъсулияти борасидаги талаблар кучга кирди. Қонун бўйича ҳар бир ўриндиқ суғурта қилиниши керак, бир ўриндиқ суғуртаси 136 сом 60 тийинни ташкил қилади.

Мэрия маълумотларига қараганда, пойтахтда 120та маршрут йўналиши бўйича йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи 40 та фирма фаолият юритади. Ҳар куни йўналишларга 2700 маршрут таксиси чиқади.

Шунингдек Бишкекда 110 та троллейбус ва 120га яқин автобус ҳаракатланади.

XS
SM
MD
LG